Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, ҳақиқий маънодаги ижобий рақобатга киришишади.
Сайлов жараёнларининг ташкил этилиши бевосита участка сайлов комиссияси аъзоларига катта масъулият юклайди. Бу эса уларнинг сайлов қонунчилиги асослари билан яқиндан танишиши ҳамда ҳар қандай вазиятда қонун асосида иш кўришлари учун тайёр бўлишларини талаб этади. Шу боис Жарқўрғон туманидаги секторлар штабларида участка сайлов комиссияси раҳбарияти ва аъзоларини жараёнга тайёрлаш мақсадида дарс жараёнлари ҳамда семинарлар ташкил этилиб борилмоқда.
Ўқитиш жараёни вилоят Ички ишлар бошқармаси, туман прокуратураси, Адлия бўлими ҳамда Термиз Давлат университетидан жалб этилган тажрибали мутахассислар томонидан амалга ошириляпти. Бу эса сайлов жараёнида энг қайноқ нуқта саналган сайлов участкаларида турли тушунмовчиликлар юзага келишининг олдини олишга хизмат қилиши тайин.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024