Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
УСТОЗЛАР ЮТУҚЛАРИ ЭЪТИБОРДА
Тадбирлар / 2021-08-20

  Жарқўрғон туманидаги "Оқтепа"  маҳалласидаги 37-сонли умумтаълим мактабида туман мактабларида аттестацияда юқори балл тўплаб, юқори квалификацияларни қўлга киритган бир гуруҳ устозларга сертификатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

   Уни туман Халқ таълими бўлими мудири в.б. С.Хасанов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни тобора яқинлашиб келаётган мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги билан, қолаверса, янги тоифалар билан йиғилганларни қутлади.

   Шундан сўнг, вилоят Халқ таълими бошқармаси ДТС бўлими мутахассиси Х.Мирзаев ҳамда туман Халқ таълими бўлими мудири С.Ҳасановлар томонидан энг юқори балл олган 12 нафар ўқитувчиларга вилоят Халқ таълими бошқармасининг ташаккурномаси ҳамда Фахрий ёрлиқлари топширилган бўлса, қолган юқори тоифага эга бўлган ўқитувчиларга малака тоифалари бўйича сертификатлар топширилди.

   Бундай эътибордан руҳланган 19-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси В.Эрматова сўзга чиқиб, барчани Мустақиллик байрами ҳамда янги малака тоифаларига эга бўлганларни қутларкан, бугун бизга берилаётган ушбу малака тоифалари олдимизга катта масъулият қўяди, чунки биз беш йил давомида олган тоифамизга лойиқ бўлиб, уни оқлашимиз талаб этилади. Биз буни ўз билимимиз, ҳаракатимиз билан оқлаймиз, дея фикр билдирди. Ўз сўзи якунида эса ижодкор ўқитувчи сифатида ўзининг ижодидан намуна ўқиб берди.

    Ҳа, туманимизда бундай ўз тоифаси юқорилаётган устозлар сони ортаверса, туманимиз ёшларининг билим салоҳияти янада юқори бўлишига замин яратилади.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.