Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-08-21

    Бугун Жарқўрғон туманидаги “Термиз Жайҳун кластер” МЧЖ даласида пахта йиғим-теримига тайёргарлик кўриш ҳамда дефоляция ишларини сифатли ташкил этиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.

   Семинарда туман ҳокими Б.Ўрақов, Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев иштирок этишиб, йиғим-теримни ташкил этиш, дефоляцияни сифатли ўтказиш бўйича тавсияларини бериб ўтдилар. Шунингдек, туман Агроинспекция раҳбари А.Маматқулов томонидан дефолантлар ва улардан унумли фойдаланишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

   Жорий йилда дефоляция мавсумида туманда 10 та отряд ташкил этилган бўлиб, уларга 33 та ОВХ тракторлари бириктирилди. Туманда пахта етиштираётган 162 та фермер хўжаликларининг 6200 гектар пахта майдони дефоляция қилиниши белгиланган бўлиб, жараённи қисқа фурсатларда якунлаш режалаштирилган. Туманда асосан “Супер ХМД” дефолантидан фойдаланиш самарали ҳисобланиб, ҳозирда ушбу дефолантлар заҳираси ортиғи билан тўпланган бўлиб, мавсумни ўз вақтида якунлаш учун барча шароитлар яратилган.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Рўйхатдан ўтиш
21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.