Кеча Жарқўрғон туманидаги Марказий “Пахтакор” ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Унда дастлаб, туман ҳокими Б.Ўрақов барчани байрам билан табриклади. Шундан сўнг, Давлат мадҳияси янграб, байрам тантаналарининг бадиий қисми бошланди.
Жарқўрғон туман Маданият бўлими санаъткорлари, театр ва бадиий жамоалар чиқишлари давомида Ватан мадҳи тараннум этилди. Даврада мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларидан тортиб, спортчилар, ҳарбий қисм хизматчиларининг оммавий чиқишлари, саҳна кўринишлари йиғилганларга қувонч улашди.
Айниқса, пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар Ферузабону ҳамда Баҳриддин Зуҳриддиновлар чиқишлари томшабинлар олқишига сазовор бўлди. Уларнинг чиқишларидан кейин туманнинг номдор санъаткорлари ҳам ўзларининг куй-қўшиқлари билан даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.
Тадбир якунида санъаткорлар томонидан “Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!” қўшиғи оммавий тарзда ижро этилиши эса, барчага ўзгача кайфият тақдим этди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024