Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЕНГАШДА ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ
Тадбирлар / 2021-08-27

   Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятида Кенгаш доимий комиссиялари томонидан тегишли мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, тегишлича муҳокамалар бўлиб ўтди.

   Жумладан, Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, таклиф қилинган Жарқўрғон туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари А.Раджабовнинг ҳисоботлари тингланди.

   Йиғилишда туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳақида ахбороти муҳокама қилинди.

   Шунингдек, Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, таклиф қилинган Жарқўрғон туманидаги “Маданий мерос объектлари”ни  муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби бўйича 2021 йилнинг 6 ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси гуруҳи раҳбари Б.Мухаммадиевнинг ахбороти эшитилиб, муҳокама қилинди.

   Шундан кейин, Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг Қонунийликни таьминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари  бўйича доимий комиссияси йиғилишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, таклиф қилинган тумани Ички ишлар бўлимининг хуқуқбузарликлар  профилактикаси бўлинмаси катта инспектори, лейтенант И.Холдоровнинг Жарқўрғон тумани маҳаллаларида 2021 йилнинг 6-ойлик ҳисобот даврида содир этилган жиноятларнинг ҳолати тўғрисида ҳисоботи тингланиб, муҳокама қилинди.

   Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, таклиф қилинган Жарқўрғон туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси С.Асатовнинг тумандаги маҳаллаларда эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиши бўйича белгиланган оилалар рўйхатини Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси тасдиғига киритилиши масаласида йиғилишга изоҳ бериб, рўйхатдаги оилалар тўлиқ ўрганиб чиқилганлигини бўйича маълумот берди ҳамда ушбу масала комиссия аъзолари томонидан муҳокама этилди.

   Бундан ташқари, Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, таклиф қилинган Жарқўрғон туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Алияровнинг Ўзбекистон  Республикаси Президентининг “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тумандаги “Темир дафтар” га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига моддий ёрдам бериш тўғрисида ахбороти эшитилиб, муҳокама қилинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.