Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БУЛОҚ КЎЗИНИ ОЧГАНДА
Тадбирлар / 2021-08-27

   Ижод кўнгил иши саналади. Уни мажбурлаб сингдириш иложи йўқ. Бироқ, ёшларимиз орасидан отилиб чиқаётган ижодкорларни кузатарканман, уларнинг халқимиз орасидан булоқдек отилиб чиқишига гувоҳ бўлавераман.

   Ана шундай ёш қаламкашлардан бири Мафтуна Қурбоновадир. Яқинда унинг “Яшна гўзал Сурхоним” ҳамда “Келинчак” номли китоблар туман ҳокимлиги ёрдами билан босмадан чиқди. Куни кеча эса туман ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан ушбу ёш ижодкорнинг мазкур китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

   Тақдимотда туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов,  Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари У.Ибадуллаев ҳамда тумандаги умумтаълим мактабларининг Ижодкор тарғиботчилари иштирок этдилар.

  Тадбир давомида Мафтунахоннинг бундан кейинги ижодларига ҳам ривож тиланиб, самимий тилаклар билдирилди. Тақдимот давомида муаллиф томонидан китобига киритилган шеърларидан намуналар ўқиб берилди.

    Йиғилганлар томонидан ҳам ёш ижодкорга омадлар тиланаркан, туманимизнинг чекка-чекка жойларида ҳам мана шундай ижодкор ёшлар сафи кенгайишида Ижодкор тарғиботчилар ўрни беқиёслиги ҳақида айтиб ўтдилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?