Республика Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон туман бўлинмаси ташаббуси билан туман Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Жарқўрғон туман Ички ишлар бўлимида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон туман бўлинмаси раҳбари У.Ибадуллаев, ЎзЛеДП туман кенгаши раиси Б.Кенжаев, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари У.Чориев ҳамда ички ишлар ходимлари иштирок этишди.
Давра суҳбати тарзида ташкил этилган тадбирда маърузачилар томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар, айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш асосида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётини тубдан янгилаш, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини реал воқеликка айлантириш борасида салмоқли ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги арафасида, шу давр мобайнида босиб ўтилган ривожланиш йўлимиз сарҳисоби ҳақида гап борар экан, олдимизда турган устувор вазифа – Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври учун пойдевор яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтиришда барчамиз биргаликда, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш лозимлиги тўғрисидаги маълумотлар айтиб ўтилди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024