Бугун Жарқўрғон туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабида туман ҳкими ўринбосари А.Раджабов, туман Халқ таълими бўлими мудири Ч.Жумаев, мактаб директорлари, журналистлар ва блогерлар иштирокида “Туманда умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқот жараёнида туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов томонидан умумтаълим мактабларида янги ўқув жараёнига тайёргарлик ҳолати ҳамда амалга оширилаши мўлжалланаётган режалар ҳақида маълумот бериб ўтди. Мазкур умумтаълим мактабида очиқ мулоқот ташкил этилишидан мақсад эса, мактабнинг намунали мактаб сифатида янги ўқув йилига тайёрланганлиги, бошқа таълим муассасаларида ҳам босқичма-босқич ана шундай кўринишга келтирилиши режалаштирилгани ҳақида айтиб ўтилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Халқ таълими бўлими мудири ҳамда мактаб директорлари томонидан журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб, билдирилган таклифлар келгусида ҳисобга олинадиган бўлди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024