Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ
Тадбирлар / 2021-08-30

   Республика Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон туман бўлинмаси ташаббуси билан туманимизда жойлашган 9 асрдан ортиқ вақтдан бўён қад кўтариб турган тарихий обидамиз "Жарқўрғон минораси"да тумандаги 24-, 19-сонли умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда мамлакатимиз Мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

   Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон туман бўлинмаси раҳбари У.Ибадуллаев, мактабларнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Унда сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини реал воқеликка айлантириш борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилганлиги, жамиятимизда тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳити мустаҳкамланганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида ўқувчилар томонидан шеър ва қўшиқлар куйланиб, тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият улашилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
25 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.