Бирлашган араб амирлигинунг Дубай шаҳрида ўтказилган Ёшлар ўртасида бокс бўйича ташкил этилган Осиё чемпионатида кумуш медал соҳибига айланган Диёрбек Ўролов Темир йўл вокзалида кутиб олинди.
Диёрбек мусобақада 86 кг. вазнда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Уни кутиб олиш маросимида туман ҳокимлиги, Туризм ва спорт ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари иштирок этишиб, спортчи ва унинг мураббийига эсдалик совғалари топширилди.
Ушбу спортчимизнинг бундан кейинги мусобақаларда ҳам иштирокига омадлар тилаб қоламиз.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024