Биринчи қўнғироқ. Ушбу тадбирнинг қизиқарли ташкил этилиши, мактабларда ўқув йилининг ана шундай давом этишидан дарак. Айниқса, мактабга илк қадам қўяётган болажонлар учун бу тадбирнинг шукуҳи ўзгача. Президентимиз томонидан уларга совға тариқасида берилаётган сумка ҳамда ўқув қуроллари эса болажонлар қалбида таълим даргоҳига бўлган интилишлари юқори бўлишига замин яратмоқда.
Жорий йилда Жарқўрғон туманидаги 66 та умумтаълим мактабларининг 1-синфига 4393 нафар ўқувчилар қабул қилиниб, уларнинг 2279 нафарига Президент совғалари топширилди. Тантанали тарзда ташкил этилган бундай тадбирлар мактабга илк қадам қўяётган болажонлар учун юқори “мотиватсия” бериши тайин.
Бу йил мактабларда анъанавий тарзда дарсларнинг ташкил этилиши эса ўқувчилар учун яна бир қувонарли ҳолат бўлди. Синфхоналарга ҳар бир ўқувчи учун дарсликлар тахлаб қўйилгани эса ўқувчиларнинг дарсликларни ўз вақтида олиб, ундан унумли фойдаланган ҳолда ўз билимларини оширишлари учун имконият яратиши табиий.
Бундан ташқари, тумандаги 2 та касб-ҳунар мактаблари, 2 та ихтисослаштирилган мактаблар, Тўқимачилик коллежи ҳамда Бизнес ва енгил саноат техникумларида ҳам “Билимлар куни” тантанали ташкил этилди. Уларда ҳам биринчи қўнғироқ чалиниб, янги ўқув йили Мустақиллик дарслари билан бошладилар.
Ҳар бир синфда ўтилган Мустақиллик дарслари эса ўқувчилар қалбида мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги тантаналири нишонланган айни кунларда ўчмас из қолдирмоқда. Дарслар жараёнида ушбу ўттиз йил мобайнида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, биргина таълим тизимидаги янгиликлар салмоқлилиги, ёшларга берилаётган эътиборнинг кучлилигини, уларнинг беш ташаббус доирасида, истаган соҳасида юқори натижалрни қайд этишлари учун имконият бераётгани алоҳида таъкидланди. Ўқувчиларнинг маърузаларни кўзлари ёнган ҳолда тинглашаётгани эса уларнинг эртанги кунга бўлган ишончи юқорилиги ифодаси эди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024