Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида 5-10 сентябр кунлари Таеквандо ВТФ бўйича “Shymkent cup” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнирда иштирок этаётган Жарқўрғон туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчилари ҳам муносиб иштирок этишиб, медаллар жамғаришни бошладилар.
Таэквандо ВТФ йўналиши бўйича 36 кг. вазн тоифасида Шоҳжаҳон Жўраев бронза медалини қўлга киритган бўлса, қизлар ўртасида 44 кг. вазн тоифасида Мафтуна Жўраева кумуш медал соҳибига айланди.
Спортчиларимизнинг бундан кейинги мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этиб, янада юқори ўринларни қайд этишида омадлар тилаб қоламиз.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025