Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ
Тадбирлар / 2021-09-09

   Очиқ бюджет порталида овоз бериш жараёнлари якунланиб, энг кўп овоз олган таклифлар маълум бўлди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йил 13 августдан 2 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг www.openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида Жарқўрғон  туманида истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 73 та таклифларга овоз берилди.

   Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли бюджет жамғармасига маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 709.6 млн сўм ажратилди.

   Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 2 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди:

   1-ўрин: Жарқўрғон туманидаги Халқ таълими бўлимига қарашли 21-сонли мактаб биносининг том қисмини жорий таъмирлаш таклифи (360.0 млн. сўм) - 1540 та овоз;

   2-ўрин: Жарқўрғон тумани “Соқчи” маҳалласида янги тоза ичимлик сув қудуғи қазиш таклифи (567,4 млн. сўм) - 1539 та овоз;

   Энди ушбу таклифлар туман маҳаллий бюджети маблағларидан молиялаштирилиб, таклифлар бўйича ишлар бошлаб юборилади.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?