Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди. Унга кўра уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жойлар қурилишига кенг жалб қилиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қатор ҳужжатларга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сон қарори, Вилоят ҳокмининг 2021 йил 27-августдаги 123-8-0-Q/21 қарорига асосан Жарқўрғон туманида яшавчи фуқоролар 30 та Термез шахридан ва 30 та Жарқўрғон туманидан янги қурилаётган уй жойлардан олиш имконияти мавжуд бўлди.
Ушбу имкониятдан фойдаланиб, субсидия олиш учун ариза берувчилар туман Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиши ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда тўлдириши мумкин.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024