Кейинги йилларда мамлакатимизда умумтаълим мактабларига эътибор янада кучайтирилмоқда. Мактабларда 10-11-синфлар ўқишни давом эттириши натижасида, синф хоналарига бўлган эҳтиёж ҳам орта бошлади. Айниқса, тумандаги 9-сонли мактабда ўқув хоналари етишмаслиги натижасида муаммолар келиб чиқа бошлаганди. Шу сабаб, қисқа муддат ичида бу ерда қўшимча бино қуриш ҳамда эски бинони жорий таъмирлаш ишлар жорий йил май ойида бошлаб юборилди.
Ушбу мактаб реконструкцияси учун инвестиция дастури асосида 2775,56 млн. сўм маблағ ажратилиб, “Мукаммал таъмирлаш инвест” хусусий корхонаси томонидан уч муддат ичида қўшимча бино қурилиб, эски биноси капитал таъмирдан чиқазилди.
Бундан ташқари, тумандаги 48-сон умумтаълим мактаби ҳам мослаштирилган бинода ўқув жараёнлари ўтказиб келинарди. Бу жойда ҳам инвестиция дастури асосида 3683,7 млн. сўм маблағ ажратилган ҳолда замонавий мактаб биноси “Файз пахта сервис” МЧЖ томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Янги ўқув йилини замонавий бинода бошлаган мазкур таълим масканлари ўқитувчи ва ўқувчиларининг қувончи чексиз.
Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан эса олтита 2-, 6-,16-, 18-, 23-, 26-сонли умумтаълим мактабларида капитал таъмир ишлари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, бу ишлар ҳам якунига етказилди.
Тумандаги 38-, 45-, 49-, 50-, 51-, 52- сонли умумтаълим мактабларида 10 очколи 80,5 млн. сўмлик янги ҳожатхона қуриш ишлари ҳам режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 38-, 49-, 50-, 52-сонли умумтаълим мактабларида бу ишлар якунланган.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024