Жорий йилда туманимиз пахтакорлари 7065 гектар майдондан қарийиб 25 минг тонна ҳосил кўтаришга аҳд қилишган. Бунда туманда ташкил этилган 151 та терим отрядлари томонидан кунлик режанинг 3,0-3,5 фоизи миқдорида ҳосил йиғиб олиниб, хирмонга тўкилмоқда.
Сентябрь ойининг бошидаёқ йиллик режани бажариб қўйган “Агро Нур Диёр”, “Зафартепа далалари”, “Панжи Умид Бунёд”, “Бешбулоқ ММС”, “Чўлбеги чинори”, “Обод Барака Сиймо”, “Эломон Муродович” каби ермер хўжаликлари эса пешқадамликни қўлдан бермаяптилар. Хуллас, пахта далаларида ҳосил мўл, уни нест нобут қилмасдан йиғиб олишда терим отрядлари ҳормай-толмай меҳнат қилишаётган бўлсалар, режани бажарган хўжалик раҳбарлари томонидан илғор теримчилар қўшимча равишда рағбатлантирилиб ҳам борилмоқда.
* * *
Туманда пахта йиғим-терими мавсуми билан бир қаторда ғалла киш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда. Жорий йилда туманимизда 8180 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 3000 гектари очиқ майдонга, 5180 гектари эса ғўза қатор орасига экилиши режалаштирилган.
Айни кунларда 200 гектардан ортиқ очиқ майдонга, 50 гектарга яқин ғўза қатор орасига 2022 йил ҳосили учун ғалла экиш ишлари якунланиб, суғориш ишлари бошлаб юборилди. Қолган далалрда ҳам ерларни экишга тайёрлар, минерал ўғитлар бериш ишлари давом этмоқда.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024