Жарқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида маҳалла тизими ходимларининг вазифасига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда Жарқўрғон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Баҳром Хўшбоқовнинг “Президент сайловининг аҳамияти, унга тайёргарлик кўриш, шунингдек, сиёсий жараёнда маҳалла тизими ходимларининг вазифалари” мавзусидаги маърузасини катта қизиқиш билан тингладилар.
Ўқув-семинари давомида жорий йилнинг 24 октябрида ўтказиладиган сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайлови: Сайлов кодекси асосида ўтиши, Сайлов соҳасидаги 5 та қонун ва 10 дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар ягона сайлов кодексига бирлаштирилганлиги, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла раиси ва ходимларининг Сайлов кодексида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 951-сон қарори билан тасдиқланган “Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисида”ги Низомда миллий кузатувчиларнинг ҳуқуқий мақоми ҳамда уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби белгиланганлиги тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024