Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЯНГИ САВДО МАРКАЗИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ
Тадбирлар / 2021-09-17

   Жарқўрғон туманида янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталари, туман аҳолиси узоғини яқин, оғирини енгил қилмоқда. Бугун туманимиздаги “Марказий сурхон” маҳалласи ҳудудида фаолият бошлаган “Эркин ота” савдо мажмуаси ҳам маҳалла аҳлига ана шундай енгиллик яратди. Ушбу мажмуанинг очилиш маросимида туман ҳокими Б.Ўрақов, туман прокурори, ҳудуд сектори раҳбари Б.Ҳайдаров, маҳалла нуронийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

    “Бектош Бекзод” хусусий корхонаси томонидан қурилиб фойдаланишга топширилган мазкур иншоотнинг лойиҳа қиймати 3500,0 млн. сўм бўлиб, шундан 2500,0 млн. сўм банк кредити, 1000,0 млн. сўм корхона маблағи эвазига барпо этилди. Бу жойда 1-қаватда озиқ-овқатлар дўкони жой олган бўлса, 2-қаватда маиший хизмат муассасалари ўрин олади. Шунинг қаторида маҳалланинг 10 нафар аҳолиси доимий иш ўрнига эга бўлмоқда.

    Мазкур лойиҳа тадбиркор томонидан тақдим этилгач, туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда прокурори Б.Ҳайдаровлар томонидан қўллаб-қувватланиб, қисқа фурсатларда қад ростлаб, замонавий қиёфа касб этди. Очилиш маросимига ташриф буюрганлар ҳам бу ердаги нарх-навонинг бошқа жойларга нисбатан арзонлиги боис, харид қилишни бошлаб юбордилар.   

     -Бу ишларимиз ҳали бошланиши,-дейди хусусий корхона раҳбари Эркин Аллаёров,-келгусида маҳалламиз ёшлари учун замонавий спорт комплексини ҳам қуриб, фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз. Бизнинг хизматларимиз халқимизга маъқул бўлаётганидан мамнунмиз.

    Ҳа, ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, халқимиз учун зарур шароитларни яратаётган бундай тадбиркорларимиз сафи кенгаяверсин.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
20 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.