10-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида янги ўқув йилида "Мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатлар" мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда туман ҳокими ўринбосари А. Раджабов ҳамда туман Мактабгача таълим бўлими ходимлари, барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва тарбиячилари иштирок этдилар.
10-сон боғча тарбияланувчиларининг ижросидаги шеър ва ашула-рақслар тадбирга шукуҳ бағишлади.
Тадбирни ташкил этган ушбу мактабгача таълим ташкилоти ушбу соҳада таянч ташкилоти мақоми берилиб, бошқа боғчаларда ҳам ишни шу тартибда ташкил этиш тавсия этилди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024