Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“МОТОКРОСС” - СПОРТ БАЙРАМИГА АЙЛАНИБ КЕТДИ
Тадбирлар / 2021-02-22

   Жарқўрғон туманидаги “Қизилмозор” мотосўқмоғида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги, туман ҳокимлиги ҳамкорлигида спортнинг “Мотокросс” тури бўйича республика чемпионати ва биринчилиги I-босқичи ҳамда Меҳнат қаҳрамони Норали Боймуродов хотирасига бағишланган мусобақа якунланди.

   Икки кун давом этган беллашувнинг илк кунида 18 ёшгача бўлган 40 нафар спортчи 65, 85, 125 см3 ҳажмли мотоциклларда ўз маҳоратини намойиш этди.

  21 февраль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги мусобақасининг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Ч. Бегимқулов, Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи, полковник П. Сативалдиевлар сўнгги йилларда мамлакатимизда спортнинг барча турларини оммавийлаштиришга қаратилаётган эътибор жисмонан соғлом ёш авлодни камол топтириб, уларнинг Ватанга муҳаббат, аждодлар жасоратига ҳурмат руҳини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

   Мотосўқмоқда бошланган Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги мусобақаларида 18 ёшдан катта бўлган 80 дан ортиқ спортчи 125, 350, 500, 750 см3 ҳажмли мотоциклларда ўз кучи ва техникани бошқариш санъатини синовдан ўтказиб, томошабинларга ўзгача завқ бағишлади. 

Қизғин бахсларга бой бўлган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 126 нафар 9 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ҳамда 18 ёшдан катталар қатнашди.

Байрамона ўтган беллашув доирасида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Жанубий оператив қўмондонлиги замонавий янги ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмасини ташкил этди. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси спортнинг “Стол тенниси” ва “Арқон тортиш” турлари бўйича мусобақалар уюштирди.

   Ўзбекистон биринчилиги мусобақасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Бухоро вилоят кенгаши, иккинчи ўринни Андижон вилоят кенгаши ва учинчи ўринни Сурхондарё вилоят кенгаши терма жамоалари эгаллади.

   Мамлакат чемпионати беллашувларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Навоий вилоят кенгаши, иккинчи ўринни Бухоро вилоят кенгаши, учинчи ўринни Тошкент вилоят кенгашининг жамоалари қўлга киритди. 

   Мусобақада ғолиб бўлган жамоа ва спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши ҳамда бошқа ҳамкорларнинг диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Шунингдек, беш нафар иштирокчи энг ёш спортчи, энг ёши катта спортчи, энг яхши ҳакам, энг яхши тренер ва қиз бола спортчи номинациялари бўйича фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди. 

   Тадбирда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси спортчилари спортнинг кураш, бокс ва бошқа турлари, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ жанубий оператив қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари спортнинг қўл жанги тури бўйича кўргазмали чиқишларини намойиш этди. Санъаткорларнинг қизиқарли концерт дастури барчага бир олам қувонч улашди.

 

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati. 

Рўйхатдан ўтиш
24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.