Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ ТАРҒИБОТИ
Тадбирлар / 2021-09-22

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спекрининг хати асосида Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари бугун Жарқўрғон тумани кўп тармоқли катталар поликлиникасида кенг жамоатчилик ўртасида тадбир ўтказишди. Унинг асосий мақсади "Инсон аъзолари ва тўқималариниг трансплантацияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳасидаги нормалар ва киритилган янгиликларни жамоатчиликка кенг тушунтириш,  ундаги нормаларни янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва мулоҳазаларни олиш ва тарғиб этишга қаратилди.

   Тадбирда Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, жамоатчилик ва диний ташкилотлар,  ёшлар парламенти аъзолари ҳамда турли соҳа вакиллари иштирок этдилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?