Жарқўрғон туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 27-сонли оилавий поликлиника биноси таъмирталаб бўлиб қолганлиги боис жорий йилнинг март ойидан мукаммал таъмирланишга ёпилган эди. Мазкур оилавий поликлиникага маҳаллий бюджет ҳисобидан 562 млн. сўм маблағ ажратилиб, Баҳромжон Шайдуллаев раҳбарлигидаги “Сурхон Куҳинур” МЧЖ қурувчилари томонидан қисқа муддатда мукаммал таъмирдан чиқарилиб, қайта фойдаланишга топширилди. Муҳташам бинонинг коммуникация тармоқлари: иссиқ ва совуқ сув, иситиш тизими, канализация билан таъминланганлиги шифокорлар тиббий хизматига қулайликлар яратган. Шуниси қувонарлики, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун муассасанинг интернет тармоғига уланганлиги замонавий компютер техникаси имкониятларидан фойдаланиш шароитини яратмоқда.
Тадбирда туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У.М.Мўминов, “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Саодат Норғучева, маҳалла фаоллари ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда иштирок этганлар Ўзбекистонни янада ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бўлган ижтимоий соҳани ривожлантириш, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да мазкур имкониятларнинг яратилиши халқимиз саломатлигини сақлашда тиббиёт ходимларига кенг имкониятлар бериши, галдаги вазифа-кўтаринки руҳият тиббий хизматни ташкил этиш ва халқимиз ишончини қозонишдан иборат эканлиги тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024