Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ОҚ ХИРМОНЛАР ЮКСАЛМОҚДА
Тадбирлар / 2021-09-29

   Бу йил туманимиз пахтакорлари 7065 гектар майдонда ғўза  парваришлаб, гектаридан 35,3 центнердан, жами 24960 тонна “Оқ олтин” етиштиришни кўзлашганди. Бугунги кунгача (22.09.2021 й) 163 та пахтачилик фермер хўжаликларининг 50 га яқини шартнома режаларини юз фоиздан ошириб адо этиб қўйишди.

   Туман далаларида 15 минг нафарга яқин теримчиларнинг шижоати туфайли кунига 1 минг тонна (4 фоиз)дан ошириб ҳосил йиғиштириб топширилмоқда. Мавсум бошидан бери туманимиз бўйича белгиланган шартнома режасининг 85,1 фоизи ёки 21 минг 233 тонна “Оқ олтин” давлат хирмонига топширилди.

   Йиғим-теримнинг юқори сифатда олиб борилишига ҳамда туманимиз хирмонининг кун сайин юксалиб боришига “Обод Барака Сиймо”, “Агро НурДиёр”, “Панжи Умид Бунёд”, “Ўткир кўз”, “Олтин Меҳнатобод пахтаси”, “Аббос АР”, “Муҳаммад Сухроб Сурхон”, “Яккабоғ Ўрикли”, “Акмал”, “Ирназаров Рустам”, “Абдимўмин Жўраев”, “Жарқўрғон юлдузи Пахтаобод”, “Тошгузар ЖАА” сингари ўнлаб илғор фермер хўжаликларининг серғайрат теримчилари муносиб ҳисса қўшишмоқда.

   Яна бир ғайрат кўрсатишса, туманимизнинг юксак хирмони бунёд бўлади. Шунинг учун ёғин-сочинсиз кунларда терим суръатини ошириб, яқин қолган маррани забт этайлик! 

                                      

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?