Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗДА
Тадбирлар / 2021-10-04

   Мамлакатимизда кексалар ҳамиша эъзозлаб келинган. Уларнинг доно маслаҳатларига амал қилиниб, насиҳатларига қулоқ тутилган ҳолда, иш юритилгани бор гап. Бу борада 4-10 октябр кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат” ғоясини ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги” туманимизда ҳам кўтаринки кайфиятда ташкил этилмоқда.

   Бугун эрта тонгдан туманимиздаги “Исмоилтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган оилавий поликлиникада маҳалла нуронийлари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, шу жойнинг ўзида кексаларимиз турли спорт тадбирларида иштирок этишиб, ўзларининг ҳар бир соҳада илғор эканликларини намоён этдилар.

   Бундан ташқари маҳаллалардаги нотинч-ноқобил оилалар, ўз жонига қасд қилишга мойиллига бор аёллар билан яккама-якка суҳбатлар, бундай оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш каби ишларда кексалар иштирокини таъминлаш, шунингдек “Кекса авлод оилавий ажримларга қарши”, “Биз бор жойда жиноят йўқ”, “Ҳаётнинг қадрига ет” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Бу эса ўз ўрнида ёшларимизнинг оилани муқаддас билишлари,  ёт ғоялардан узоқ бўлишлари, спорт билан дўст тутинишлари учун дастуриламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.  Бундай тадбирлар ҳафта давомида туманимиз маҳаллалари бўйлаб давом этади.

Кексаларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнларидан фотолавҳалар.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.