Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁШЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
Тадбирлар / 2021-10-07

   Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Жарқўрғон туманида ҳам сектор раҳбарлари томонидан кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Айниқса, касбга ўқитилиб, сертификатга эга бўлган ёшларнинг ўз ишларини йўлга қўйишлари учун зарурий жиҳозлар берилаётгани, уларнинг ўз қизиқишлари бўйича фаолият юритиб, бандлиги таъминланишига эришилмоқда.

   Ана шундай тадбирлардан бири Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Алламуратов томонидан сектор ҳудудидаги ана шундай сертификат олган ёшлардан бир гуруҳига тикув машиналари топширилди. Тикувчилик соҳасига қизиқиб, ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган 38 нафар қизлар ушбу тикув машинкаларини қабул қилиб олишаркан, эндиликда ўз фаолиятини бошлаш учун имкон туғилгандан мамнун бўлдилар. Улар Президентимиз томонидан ёшлар учун яратиб берлаётган бундай шароит ва имкониятлар учун ўз миннатдорликларини изҳор қилдилар.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?