Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДАВОМ ЭТАДИ
Тадбирлар / 2021-10-07

   Жарқўрғон туманида “Кексалар ҳафталиги” давомидаги тадбирлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда. Ҳафталик тадбирлардан яна бири “Нефтчилар” маҳалласида бўлиб ўтди. Мазкур тадбир 5-сонли умутаълим мактаби ҳамда 54831-сонли ҳарбий қисмларда ташкил этилди. Унда маҳалланинг нуроний отахонлари ёшлар билан учрашиб, суҳбатлар қуришди, турли спорт мусобақаларида иштирок этдилар. Ҳарбийлар томонидан якка-ёлғиз яшовчилар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа қилинди.

   Шунингдек, кексалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, ҳарбий қисмда яратилган шароитлар билан ҳам таништирилди. Бу жойларда яратилган шароитлар билан танишар экан, нуронийлар давлатимиз томонидан халқимиз фаровонлиги учун яратилаётган имкониятлар учун шукроналар келтиришди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.