Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ ТАДБИРЛАРГА БОЙ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-10-09

   Вилоятимиз бўйлаб давом этган “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари туманимизда ҳам қизғин бўлиб ўтди. Белгиланган тарғибот тадбирлари режаси бўйича умумтаълим  мактаб ўқувчилари ва ота-оналар иштирокида ҳам ташкил этиб борилди. Тумандаги 21-сонли умумтаълим мактабида ҳам туман ИИБ ТЕҚКБ масъул ходимлари C.Чориев, туман ИИБ ТЕҚКБ масъул ходимлари Ф.Аллабердиев, туман Халқ таълим бўлими ходими С.Хафизов, туман Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни тарғиб қилиш гуруҳ раҳбари Н. Ҳалимова, туман “Исмоил Мир Охур Шоназар ўғли” жомеъ масжиди имом хатиби Т.Хасанов, туман бош отинойиси М.Абдуллаевалар иштирокида ана шундай тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

    Тадбирда “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишда маънавий ва мафкуравий тарбия”, “Огоҳлик давр талаби”, Одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти” “Миллий кийимлар маънавият кўзгуси” мавзуларида маърузалар тингланиб, мавзулар юзасидан савол жавоблар ташкил этилди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?