Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
САЙЛОВ ВА ЁШЛАР
Тадбирлар / 2021-10-10

   Мамлакатимизда 24-октябрда муҳим сиёсий тадбир- Президент сайлови бўлиб ўтади. Мазкур жараёнга ҳам кам фурсат қолмоқда.  Бунда туманимиз ёшлари ҳам жараёнда фаол иштирок этишлари,  улар ўз келажаги учун овоз беришлари ҳақида туман Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан турфа тадбирлар, танловлар ўтказиб келинмоқда.

   Улар томонидан ёшлар сайлов участкалари тайёргарлиги билан таништирилиб,  сайловда фаол иштирок этиш бўйича учрашувлар уюштириб келинмоқда. Айниқса, 54831-ҳарбий қисмда ёш сайловчилар билан ўтган учрашув жуда қизғин кечди. Жараён ташкил этилиши юзасидан турли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Бу эса ёшларнинг ўз келажаги учун овоз беришларига чорлов вазифасини ўтагани тайин.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?