«Кексалар ҳафталиги» кунларидан якка-ёлғиз, ногирон қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга кўмаклар берилди. Жумладан, Жарқўрғон туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Ч.Абдураимов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан «Мингчинор» МФЙда яшовчи Ҳалима момо Саидовага ҳамда «Исмоилтепа» МФЙда яшовчи Ҳамра момо Мусурмоновага ногиронлик аравачалари тортиқ қилинди.
Бу эса туманимиздаги ногирон кекса инсонларнинг ҳам ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиб, ёшлар билан қизғин мулоқотлар қилиб, ҳаётда ўзларининг ибратли ўринларини янада теран ҳис этишлари учун имкон бериши тайин.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024