Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими Б.Ўрақов бошқариб борди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарорининг 5-банди талабларига асосан бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Сектор раҳбарларининг ҳисоботлари, Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Алламуродовнинг ҳисоботи, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида Жарқўрғон туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари А.Раджабовнинг ҳисоботи, Туманда “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар билан ишлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва бугунги кунда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Чоршанбиеванинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, Жарқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Р.Тилавовнинг “Секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича” фаолияти юзасидан ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сон фармойишига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жарқўрғон тумани бўлими қошида очилган “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг сарфланиши ҳақидаги ҳисобот, Сурхондарё вилояти Халқ талими бошқармасининг 2021 йил 24 августдаги 01-464-сонли рақамли ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятининг 2021 йил 30 августдаги 01-6/45-сонли хатида Жарқўрғон туманидаги 45-сонли умумталим мактаби директори лавозимига қуйилган номзодларни куриб чиқиш тўғрисида ҳисоботлар ҳам эшитилиб, муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркибини ўзгартириш тўғрисидаги, Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгаши доимий комиссияларининг расмий бланкларини тасдиқлаш тўғрисидаги, Жарқўрғон туман маҳаллий бюджетининг 2021-йил III чорагида даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги, Жарқўрғон туман ҳокимининг сессиялар оралиғидаги қарорларини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар ҳам депутатлар томонидан муҳокама қилинди. Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024