Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
«ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЗБЕК ТИЛИ ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ”
Тадбирлар / 2021-10-16

   Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг  224 - сонли буйруғига  асосан "Йилнинг  энг  яхши ўзбек тили фани ўқитувчиси " кўрик - танловини уч босқичда ташкил этилди. Дастлаб туман босқичи, жорий  йилнинг  27- 28 сентябрь кунлари эса ушбу танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтган эди.

   Мазкур танловда Жарқўрғон  туманидаги 46 - сонли мактабнинг  она  тили ва  адабиёт  фани ўқитувчиси  Турғунбоев Ҳусниддин Акмалович вилоятда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда Республика  босқичига йўлланмани қўлга киритган  эди.

   2021  йил  11- 14 октябрь кунлари Тошкент  шаҳрида ўтказилган танловнинг Республика босқичида Турғунбоев Ҳусниддин фахрли 1-ўринни  эгаллаб, Сурхондарё вилояти Халқ таълими рейтинги юқори бўлишида ўзнинг муносиб ҳиссасини қўшди.

   Ушбу ўқитувчимизнинг Республикасида юқори натижаларни қўлга киритгани билан қутлаб, келгуси фаолиятида ҳам омадлар тилаб қоламиз.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.