Бугун ёшларга бўлган эътибор кун сайин ортар экан, уларнинг билим олишлари билан бир қаторда, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги ҳар бир жараён билан яқиндан таниш бўлишлари ҳам муҳим саналади. Шу сабаб ҳам бу борада турфа тадбирлар, семинарлар ташкил этилмоқдаки, бу эса ёшларнинг ҳар бир жабҳада фаол бўлишлари учун замин яратмоқда.
Ёшларнинг сайлов жараёнларидаги иштирокини таъминлаш ҳамда бу борадаги билимларини ошириш мақсадида туман Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан Жарқўрғон бизнес ва енгил саноат техникумида сайлов тарғиботи бўйича семинар ташкил этилди. Мазкур семинарда асосан бу йилги сайловда биринчи марта иштирок этадиган ёшлар иштирок этишиб ва ўзлари учун муҳим билим ва кўникмаларга эга бўлишди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024