Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ТИЛ – МИЛЛАТ МАЪНАВИЯТИНИНГ КЎЗГУСИ
Тадбирлар / 2021-10-20

   21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун саналади. Шу муносабат билан Жарқўрғонда ҳам турфа тадбир ва кечалар ташкил этилмоқда. Бугун туманимиздаги Марказий маданият уйида “Тил – миллат маънавиятининг кўзгуси” мавзусида маънавий-маданий тадбир бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши туман бўлинмаси, туман Маданият бўлими, Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим бўлимлари ҳамкорлигида ўтган тадбир йиғилганларда ўзгача қувонч улашди.

    Дастлаб, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши туман бўлинмаси раҳбари У.Ибадуллаев туман ҳокимининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий қисми бўлиб ўтди. 1-сон Мактабгача таълим ташкилоти болажонларининг қувноқ қўшиқ ва рақслари билан бошланган тадбирда туман умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан тилга оид турфа саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар билан давом этди. Тумандаги таниқли санъаткорлар ижросидаги ранг-баранг бадиий чиқишлар эса байрам тадбирининг янада кўтаринки ўтишига замин яратди.

   Тадбир якунида фаол иштирокчиларга туман маъанавият ва маърифат кенгаши томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.