Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЙЎЛЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА
Тадбирлар / 2021-10-21

   Жарқўрғон туманини кесиб ўтувчи “Бешкек-Душанбе-Термиз” М-41 йўлига туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатади. Айни кунларда ушбу йўлнинг 1549-1606 километрларида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, унинг ҳолати яхшиланмоқда. Бу эса транспорт воситаларининг равон ҳаракатланишлари учун имкон яратмоқда.

   Бундан ташқари, туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамкорлигида ички йўлларни шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Куни кеча эса бу ишлар ҳам давом эттирилиб, “Янгиобод” маҳалласидаги Фурқат кўчаси ҳамда “Меҳнатобод” маҳалласидаги Кунчиқиш кўчаларига ана шундай қум-шағал тўкилиб, текислаб берилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
25 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.