Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ВАТАН ТАРАҚҚИЁТИГА МЕНИНГ ҲИССАМ”
Тадбирлар / 2021-11-08

   Ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура, дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштириш, истеъдодли, ташаббускор, ўз касбининг устаси бўлган иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” Республика танловиташкил этилганди.

   Мазкур танловнинг туман босқичи 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши туман бўлинмаси, Халқ таълими ва Маданият бўлимлари ҳамкорликда ташкил этилган танлов кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

   Тадбир якунида Тасвирий ва амалий санъат йўналишида Хўжаева Дилдора, адабиёт ва публистистика йўналишида Қурбонова Мафтуна, миллий мақом ва миллий эстрада йўналишида Ўроқова Сарвинозлар биринчи ўринни эгаллашиб, навбатдаги вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритдилар. Танлов якунида ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан Туман ҳокими, Маънавият ва маърифат кенгаши раисининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?