Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 224 - сонли буйруғига асосан "Йилнинг энг яхши ўзбек тили фани ўқитувчиси " кўрик - танлови уч босқичда ташкил этилди. Дастлаб, туман босқичи, кейин вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган Жарқўрғон туманидаги 46 - сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Турғунбоев Ҳусниддин Акмалович Республика босқичида ҳам биринчиликни қўлга киритди.
Танловнинг Республика босқичида тенгсиз деб топилган Турғунбоев Ҳусниддин Республика Халқ та'лими вазирлиги тақдирлаш маросимида иштирок этди ҳамда унга ғолиблик дипломи ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024