Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БОҒЧАДА ТАДБИР
Тадбирлар / 2021-11-11

   Куз фасли ўзининг саховтини турфа маҳсулотларнинг ғарқ пишиб етилишида намоён қилади. Бу даврда бободеҳқонларимиз эса ҳосил байрамини ташкил этишлари азал-азалдан анъанага айланган.

   Жарқўрғон туманидаги 49-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам болажонлар иштирокида ана шундай "Меҳржон" ҳосил байрами ташкил этилди. Унда  болажонларнинг бир-бирларига меҳр оқибатли бўлишлари, мўл ҳосил олишдаги хизматлар қандай кечиши бўйича билимлар олишига замин яратилди. Байрам тадбирида болажонлар куй-қўшиқ ва рақслар ижро этиб, байрамни эзгу умидлар ва шоду хуррамлик билан қарши олишди. 

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?