Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартда қабул қилинган 182-сонли қарорига асосан Уй-жой сотиб олишга эҳтиёжманд оилалар учун субсидиялар ажратилиши белгиланган бўлиб, бу борадаги ишлар ижроси Жарқўрғон туманида ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилда Жарқўрғон тумани учун Термиз шаҳридан 25 та, Жарқўрғон туманида эса 40 та уй-жойлар субсидия асосида берилиши режалаштирилган эди. Айни вақтда бу уй-жойлар бўйича субсидия олиш учун жами 166 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан Термиз шаҳридан 25 та ҳамда Жарқўрғон туманида 40 та уй-жой олувчилар учун субсидия ажратиш бўйича комиссия ижобий хулоса берган. 101 та мурожаат рад этилган.
Бундан ташқари, 18 та якка тартибдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари( яъни, мавжуд уй-жой таъмири учун)га ҳам субсидия маблағлари ажратиш белгиланган бўлиб, ҳозирда, ушбу ипотека кредитлари учун комиссия томонидан 2 та мурожаатчи аризаси қаноатлантирилган бўлиб, қолганлари бўйича аризалар қабул қилиниб, комиссия томонидан кўриб чиқилмоқда.
Маълумот учун шуни маълум қиламизки, мазкур аризалар Давлат хизматлари агентлигининг туман бўлими орқали қабул қилиниб, тегишли комиссия аъзоларига кўриб чиқишлари учун онлайн тарзда юборилмоқда. Хуллас, бу борадаги барча ишлар онлайн тарзда амалга оширилиб, ҳар 10 кунда туман ҳокимлигида мурожаатчилар иштирокида аризалар ижобий ёки салбий баҳолангани маълум қилиниб, рад этилган аризаларнинг нега қабул қилинмаганлиги бўйича маълумотлар бериб борилмоқда.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024