Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЕКСАЛАР УЧУН ТУРИЗМ ОЙЛИГИ
Тадбирлар / 2021-11-15

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 2021 йил 1 ноябрдан - 30 ноябрга қадар “Кексалар учун туризм ойлиги” муносабати билан туманимизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ойлик муносабати билан жорий йилнинг 9-12 ноябрь кунлари Жарқўрғон туман “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” раиси ва туман Туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида тумандаги "Соқчи"  маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ ижтимоий фаол нуронийлар Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг диққатга сазовор жойлари ҳамда зиёратгоҳларига cайёҳатда бўлиб қайтдилар.

   Сайёҳатчилар дастлаб, Бухоро вилоятининг тарихий обидаларини томоша қилишдан бошланиб, Самарқанддаги бир қатор зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларни томоша қилишиб, ўзларига олам-олам қувончлар олиб қайтдилар.Бундай саёҳат ойлик давомида яна давом этиши кўзда тутилган.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.