Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“УЧ АВЛОД” ВАКИЛЛАРИ ДОНА СУРИШДИ
Тадбирлар / 2021-11-15

    Мамлакатимизда спорт соҳасига бўлган эътибор ортгани сайин, спортчиларимиз томонидан жаҳон “арена”ларида қўлга киритилаётган ютуқлар ҳам кўпайиб, юртимиз нуфузи кун сайин ортмоқда. Президентимиз томонидан "Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳам ана шундай эътибор намунасидир.

   Айниқса, бу борада барча соҳаларни ўзида қамраётган “Уч авлод учрашувлари”нинг ташкил этилаётгани ҳар бир соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Жарқўрғон тумани Нуронийлар масканида ташкил этилган шахмат мусобақаси ҳам ана шундай  "Уч авлод" вакиллари ўртасида ўтказилди. Унда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган шахматчилар иштирок этишиб, тадбирнинг қизғин ва муросасиз ўтишини таъминлади. Мусобақада барча ёш тоифасида ғолиблар аниқлаб, ҳомийлар томонидан тақдирландилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?