Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ
Тадбирлар / 2021-11-16

    Бугун эрта тонгдан Жарқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги байрам тантаналари спорт тадбирлари билан бошланди. Дастлаб туман Темир йўл вокзалидан туман Почтаси ёнигача югуриш мусобақалари бўлиб ўтди. Шундан сўнг, “STREET WORKOUT” спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Туман Туризм ва спорт бўлими томонидан ушбу спорт мусобақалари ғолиблар тақдирланишди.

   Туман ҳокимлиги, Ички ишлар ва Миллий гвардия бўлимлари, Ҳарбий қисмлар, Халқ таълими бўлими, Ички ишлар академик лицейи, Маданият бўлими, Туризм ва спорт бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамкорлигида туман ҳокимлиги ёнидан 5-сонли мусиқа ва санъат мактабигача бўлган масофада Ўзбекистон байроғи марши бўлиб ўтди. Марш тамом бўлгач эса Мусиқа ва санъат мактаби санъат саройида концерт дастури ташкил этилди. Унда Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. Санъат саройи атрофида эса ёш рассомларимиз байроғимиз тасвирини ўз фантазиялари ёрдамида чизишиб, тадбирга қувонч улашдилар.

   Тушдан сўнг эса тумандаги тарихий обида саналмиш Жарқўрғон минораси ёнида тадбирлар давом этди. Минора ёнида Нуронийлар ва ёшлар мулоқотлари ташкил этилиб, таниқли спортчилар ғуруримиз саналган байроғимизни Минори юқорисида кўтаришган ҳолда, келгусида жаҳон ареналарида ҳам ана шундай юртимиз байроғини юқорида кўтаришни ният қилдилар.

   Сурхондарё вилоят Ички ишлар академик лицейи ўқувчилари эса Мамлакатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан бу нарсани “флэшмоб” тарзида намойиш этиб бердилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.