Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЕКСАЛАР УЧУН ТУРИЗМ ОЙЛИГИДА
Тадбирлар / 2021-11-19

   Аввал хабар қилганимиздек туманимизда ҳам “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида туман маҳаллаларидаги кекса нуронийлар вилоятимиз ва туманимиздаги бир қатор тарихий қадамжоларга туризм сайёҳати уюштириб келинмоқда. Яқинда Жарқўрғон туман “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши”, туман Туризм ва спорт бўлими ҳамда “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ ижтимоий фаол нуронийлар вилоятимиздаги Шеробод ва Термиз туманларидаги зиёратгоҳларга сайёҳатга бориб қайтдилар.

   Бундан ташқари, бир гуруҳ нуронийлар тумандаги Жарқўрғон минорасига сайёҳатга боришиб, минора ҳақидаги ўз хотиралари билан ўртоқлашдилар. Бундай саёҳатлар ойлик давомида яна давом этади.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?