Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Тадбирлар / 2021-11-19

   Бугун Жарқўрғон туман ҳокими Б.Ўрақов туман ёшлари билан учрашув ўтказди. Унда тумандаги маҳаллаларда ташкил этилаётган ёшлар етакчиси лавозими учун ҳужжат топширган ёшлар билан мулоқот бўлиб ўтди.

   Учрашув жараёнида туман ҳокими томонидан маҳаллаларда жорий этилаётган ёшлар етакчиси нима вазифалар бажариши лозимлиги, улар билан ўтказиладиган суҳбат жараёнига номзодлар қандай тарзда тайёргарлик кўриши кераклиги тўғрисида тўхталинди.

   Тадбир жараёнида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш жараёнида эътибор қаратиш лозим вазифалар юзасидан Ёшлар ишлари бўйича туман бўлинмаси раҳбарига топшириқлар берилди.

   Шу ўринда шуни эслатиб ўтмоқчимизки, 2021 йил 20 ноябрь куни туман ҳокимлиги биносида маҳаллаларда жорий этилаётган ёшлар етакчиси лавозими учун суҳбат жараёнлари бўлиб ўтади.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?