Мамлакатимиз бўйлаб “16-ноябрь - Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан турфа тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Жорий ҳафта “Бағрикенглик ҳафталиги” дея номланиб, тадбирлар ўтказилаётгани ҳам Халқаро тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими, туман Маданият бўлими, Ахборот-кутубхона маркази, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам ана шундай тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида турли миллат ёзувчилари, шоирлари ҳамда олимларининг асарлари ва тадқиқот ишлари, миллий маданий марказлар вакиллари томонидан нашр этилган адабиётлардан иборат “Китобхонлик бизни бирлаштиради” номли китоблар кўргазмаси, “Миллий анъана ва удумлар” кўрик-танлови, “Миллий қўшиқ ва рақслар” кўрик-танлови, “Менинг бағрикенг дунёим” мавзусидаги “Энг яхши расм” кўрик-танлови, “Бағрикенглик менинг наздимда” мавзусидаги “Энг яхши иншо” кўрик-танловини қамраб олган “Бағрикенглик” маънавий-маърифий тадбирлари ташкил этилди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024