Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Тадбирлар / 2021-11-20

   Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш бўйича “Долзарб 40 кунлик” давом этмоқда. Бугун туманимиздаги “Матонат” маҳалласида жойлашган туман заҳирасидаги 6 гектар майдонда тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳасига алоқадор ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан боғ ташкил этилди. Ушбу боғга ҳар бир ташкилот ўзига тегишли бўлган майдонга мевали дарахт кўчатлари ўтқаздилар.

   Кўчат ўтқазиш жараёнида туман ҳокими Б.Ўрақов, ҳоким ўринбосари А.Хушназаров, туманимизга томчилатиб суғриш технологиясини жорий этишни ташкил этиш бўйича Туркия давлатидан ташриф буюрган меҳаонлар, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Б. Қосимов ҳамда соҳага алоқадор ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

   Тадбир жараёнида қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғориш бўйича жорий этилаётган замонавий технологиялар, уларнинг афзалликлари ва агротехникаси бўйича тушунчалар берилиб, келгуси йил ҳосилини олишда ушбу технологиядан унумли фойдаланиш зарурлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.