Жорий йилнинг 19-20 ноябр кунлари Термиз шаҳрида спортнинг Дзюдо кураш тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига саралашнинг Вилоят биринчилиги мусобсқалари бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Жарқўрғонлик дзюдочилар ҳам муносиб иштирок этдилар. Жумладан, 90-кг. вазн тоифасида Раҳмон Юсупов 1-ўринни Баҳодир Панжиев 2- ўринни, 100-кг. вазн тоифасида Хожиакбар Нурмухаммедов, +100-кг. вазн тоифасида Элбек Абдуллаевлар 3-ўринларни қўлга киритдилар.
Спортчиларимизга бундан кейинги мусобақаларда ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024