Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
«ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА» ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАР
Тадбирлар / 2021-11-22

   Жарқўрғон туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Диний қўмитасининг топшириқ-хатларига биноан вазирлик ходими Б.Хушбаков, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси юрист-консульти А.Тошбоев, Жарқўрғон тумани маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда туман бош имом хатиби, шу билан биргаликда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Жарқўрғон туман бош мутахассиси иштирок этишди.

   Ўқув-семинарда туман бош имом хатиби томонидан тингловчиларнинг диний-маьрифий билимларини янада ошириш, “Ислом ва жамият” мавзусида маърузаси, шу билан биргаликда ўқув семинар иштирокчилари билан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни жорий этишга доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, маҳалла тизимига оид чиқарилган барча қонун ҳужжатлари юзасидан кенг тушунчалар бериб ўтилди.

 

   Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан мавзуларга оид берилган саволларга вазирлик ходими томонидан батафсил тушунчалар берилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?