Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ИМОМ-ҲАТИБЛАР УЧУН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-11-28

   Туман ҳокимлигида имом-хатиблар томонидан амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳақида йиғилиш бўлиб ўтди. Уни туман  ҳокимининг ўринбосари  А.Раджабов  олиб борди ва Президентимиз томонидан  юртимизда  олиб борилаётган  ислоҳотлар,  қабул қилинаётган  қарорлар  мазкур  соҳада тизимли  ишларни  ташкил  этишни  тиқозо этаётганлигини  таъкидлаб  ўтди. 

   Шунингдек, йиғилишда кейинги  йилларда туманимизда  амалга  оширилаётган  ислоҳотлар,  олиб борилаётган  бунёдкорлик  ишлари,  хусусан,  туман  марказида  энг замонавий кўринишдаги  олти юз ўринли "Хўжа  Самандар  Термизий"  жомеъ масжидининг қурилиб, фойдаланишга  топширилганлиги бунинг яққол ифодаси бўлаётгани ҳақида тўхталиб ўтилди.

   Қолаверса, йиғилиш давомида туман ҳудудида масжидларни қуриш, қайта қуриш ва реконструкция қилиш мутасадди ташкилотларнинг тегишли рухсатисиз амалга оширилмаслигига  алоҳида эътибор қаратилиши ҳақида маълумот берилди.

     Тадбирда вилоят ИИБ ходими Ж.Мирзарахимов ҳам сўзга чиқиб, туманда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, диний соҳа ходимларининг масъулиятини ошириш ҳақида  тўхталиб, ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан  маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша  давлатда  ёшлар  таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан  бири ҳисобланиши, имом-хатиблар  томонидан  ажрим  ёқасига келиб  қолган  ёш  оилалар ўртасида  тушунтириш  ишларини  олиб бориш,  ноқонуний  никоҳ  ўқишнинг  олдини олиш, таълим  муассасаларида,  маҳалла фуқаролар  йиғинларида  аҳоли ўртасида, айниқса, ёшлар  орасида  диний  ақидапарастлик ғояларига  берилишнинг олдини  олишга қаратилган  тушунтириш  ишларини  олиб  бориш лозимлиги бўйича маълумот бериб ўтди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.