Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЕТТИТА МАҲАЛЛАГА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАСИ
Тадбирлар / 2021-11-29

   Бугунги кунда маҳалла фуқаро йиғинлари ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларга зарур жиҳозлар билан таъминланиб келмоқда. Бугун ҳам Жарқўрғон туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида тумандаги еттита маҳалла фуқаролар йиғинига компьютер жамланмасини топшириш маросими ўтказилди.

   Ушбу компьютер жамланмаси вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан тақдим этилиб, “Ўрикли”, “Кунчиқиш”, “Меҳнатобод”, “Деҳқонобод”, “Маданият”, “Эскиқишлоқ”, “Ғур-ғур” маҳаллаларига туман ҳокими ўринбосари Ғ.Хўжанов томонидан топширилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?