Бугунги кунда ёш тадбиркорлар сонини ошириш, лар учун yeтарли шарт-шароитлар яратиб бериш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу борада туман ҳокимлиги ҳамда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаати бўйича қабулхонаси ҳамкорлигида тадбиркорлар қабули ўтказилиб келинмоқда.
Бугун ҳам туман ҳокимлигида туман ҳокимининг 1-ўринбосари А.Раҳматов ҳамда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаати бўйича қабулхонаси мудири Р.Тилововлар томонидан ёш тадбиркорлар қабули ўтказилди. Қабул жараёнида ёш тадбиркорлар ўз фаолиятини бошлашларига ва кредит олишда дуч келаётган муаммолари бўйича мурожаат қилдилар.
Қабул жараёнида келиб тушган ҳар бир мурожаат қайд қилиб олиниб, уларнинг муаммолари тегишли мутасаддилар томонидан қисқа фурсатларда ҳал қилиб беришлари бўйича топшириқлар берилди.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025